Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Йозуа Киммих ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
31 ёшли футболчи миллий жамоадан кетиш нияти йўқлигини ва янги уринишлар учун доим тайёр эканини таъкидлади.
«Менда яна бир бор уриниб кўришга доим куч топилади. Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман», — деди Киммих.
Эслатиб ўтамиз, Германия ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга пеналтилар сериясида (1:1, пеналтилар — 3:4) мағлуб бўлди. Бу «бундестим» тарихидаги Жаҳон чемпионатларида пеналтилар сериясидаги илк мағлубият бўлди.
«Бавария» футболчиси турнир давомида барча учрашувларда тўлиқ 120 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Киммих 2024 йилдан буён Германия жамоаси сардори ҳисобланади ва миллий жамоа сафида 114 та учрашув ўтказган.