Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячи Алехандро Грималдони «Байер»дан ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
30 ёшли футболчи «матрасчилар» билан 2030 йил 30 июнгача амал қиладиган шартнома имзолади.
Грималдо 2023 йилнинг ёзидан буён Леверкузеннинг «Баер» клубида тўп сурди. У немис жамоаси сафида 145 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 45 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Испаниялик футболчи «Байер» билан Бундеслига, Германия Кубоги ва Германия Суперкубогида ғолиб чиққан.
Маълумот учун, ҳозирда Грималдо Испания миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026 баҳсларида иштирок этмоқда.