Бу ҳақда Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» форвард Маркус Рэшфорднинг жамоа билан мавсумолди йиғини давомидаги машғулотларда иштирок этишидан хурсанд. Клуб «бозордаги» вазиятни диққат билан кузатишда давом этади. Ҳужумчи ҳам Манчестерда фаолиятини давом эттиришга очиқ, бироқ ҳозирда унинг мавсумолди йиғинга қўшилиши унинг жамоада 100% қолиши борасида ҳеч қандай кафолат бермайди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Рэшфорднинг қайтиши мумкинлигини истисно қилмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2025/2026-йилги мавсумни «Барселона»да ижарада ўтказган эди.