Бугун
3
Ўзбек

Кукуреля: «Родрини «Реал»да кўришни истардим»

Футбол
30 июн, 10:59
Испания миллий жамоаси ҳимоячиси жамоадошларидан кимни Мадрид клуби сафида кўришни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кукуреля: «Родрини «Реал»да кўришни истардим»
Фото: Getty Images

Яқиндагина «Реал Мадрид» билан шартнома имзолаган испаниялик ҳимоячи Марк Кукуреля миллий жамоа ўйинчиларидан қайси бирини «қаймоқранглилар» сафида кўришни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Испания миллий жамоасидан кимни мен «Реал»га қўшиб олган бўлардим? Родри», — деди футболчи матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Кукуреля 15 июн куни расман Лондоннинг «Челси» клубидан «Реал»га ўтди. Ҳимоячи мадридликлар билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Родри 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келади. Якунига етган мавсумда яримҳимоячи 33 ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳозирда ҳар икки футболчи Испания миллий жамоаси таркибида АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мудиалдаги иштирокини давом эттирмоқда.

Бугунги янгиликлар