Амстердамнинг «Аякс» клуби бразилиялик ҳимоячи Кайо Энрикени «Монако»дан ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Футболчи Нидерландия гранди билан 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Ўтган мавсум Кайо Энрике барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тransfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фаолияти давомида бразилиялик ҳимоячи «Атлетико», «Гремио», «Флуминенсе» ва бошқа клублар сафида ҳам тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, «Аякс» ўтган мавсум Эредивизияни бешинчи ўринда якунлаганди.