Live
1
Ўзбек

Тер Стеген «Аякс»га ўтишга яқин

Футбол
26 июн, 03:05
«Барселона» дарвозабонни яна ижарага беради.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Тер Стеген «Аякс»га ўтишга яқин
Foto: Getty Images

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген «Аякс»га ўтишга яқин турибди.

AS нашри маълумотига кўра, немис дарвозабони келаси мавсумни Амстердам клубида ижара асосида ўтказади. Ушбу трансфер амалга ошишида Мичел Санчеснинг «Аякс» бош мураббийи этиб тайинлангани муҳим омил бўлган. Тер Стеген у билан 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Жирона»да бирга ишлаган.

34 ёшли посбон орқа сон мушакларининг оғир жароҳати туфайли 31 январдан буён майдонга тушмаяпти. Унинг «Барса» билан тузган шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аякс Аякс
  • Барселона Барселона
  • Нидерландия Эредивизиони Нидерландия Эредивизиони
Бугунги янгиликлар