Бугун
3
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Кински билан шартномани узайтирди

Футбол
30 июн, 11:01
Лондон клуби 23 ёшли дарвозабонни ўз сафида сақлаб қолди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Тоттенҳэм» Кински билан шартномани узайтирди
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» дарвозабон Антонин Кински билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

23 ёшли посбон янги битим имзоланганидан сўнг клубга бўлган ишончи учун миннатдорлигини билдирди.

«Жуда хурсандман ва клубнинг менга ишонаётганини ҳис қиляпман. Бу ерга бир ярим йил аввал келганимда асосий таркибдан жой олиш ва ҳар ҳафта майдонга тушишни мақсад қилгандим. Ҳаммамиз муваффақиятли мавсум ўтказишимизга ишонамиз ва мен ҳам жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман», — деди Кински.

Эслатиб ўтамиз, Антонин Кински 2025 йилнинг январ ойида Праганинг «Славия» клубидан «Тоттенҳэм» сафига келиб қўшилган.

Шу вақтгача у Лондон клуби сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг олтитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар