«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уейн Руни «Бавария» клуби ва Англия миллий жамоаси форварди Ҳарри Кейнни айнан Манчестер клубида кўришни исташини айтди.
«Менимча, бу вариант барчага қизиқ бўларди. Агар Ҳарри Кейн «Бавария»да қолмаса, уни «Манчестер Юнайтед»да кўришни истардим. Агар у мени эшитаётган бўлса, шуни айтаман: «Ҳарри, сени бу ерда Ширернинг АПЛдаги рекордини янгилаш имконияти кутмоқда. Кел ва «МЮ»ни яна аввалги шон-шуҳратига қайтар!»
Тасаввур қилинг, Ҳарри Кейн Бундеслига чемпионига айланди, кейин «Барселона»га ўтиб Ла Лигани ҳам ютди. Лекин ич-ичидан у барибир Англия Премер-лигасида ҳам чемпион бўлишни истайди. Агар у «Манчестер Юнайтед»га ўтса, айнан ўша футболчи клубни яна чемпионликка олиб чиқиши мумкин», — деди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн 2023 йилдан буён Мюнхеннинг «Бавария» клуби сафида тўп суриб келмоқда.
Маълумот учун, Кейн АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер рекордига яқинлашаётган футболчилардан бири ҳисобланади.