Live
1
Ўзбек

Расман: Ансу Фати тўлиқ трансфер асосида «Монако» футболчисига айланди

Футбол
30 июн, 11:49
Испаниялик вингер Франция клуби билан 2030 йилгача шартнома имзолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Расман: Ансу Фати тўлиқ трансфер асосида «Монако» футболчисига айланди
Foto: Getty Images

«Барселона» 23 ёшли вингер Ансу Фатининг «Монако»га тўлиқ трансфер асосида ўтганини расман эълон қилди.

Каталония клуби маълумотига кўра, Франция вакили футболчини ижарага олиш шартномасида белгиланган сотиб олиш бандини фаоллаштирган. Шундан сўнг Фати «Монако» билан 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган тўрт йиллик шартнома имзолади.

Ўтган мавсум испаниялик футболчи Лига 1 доирасида «Монако» сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ансу Фати 2025 йилнинг ёзидан буён «Монако» сафида ижара асосида тўп сураётганди.

Маълумот учун, Фати «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоа сафида бир неча мавсум давомида тўп сурган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Монако Монако
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар