Бугун
3
Ўзбек

«Челси» «Барселона» ҳимоячиси учун 80 миллион евро таклиф қилди

Футбол
30 июн, 10:00
Каталония клуби Пау Кубарсини сотишдан қатъиян бош тортди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси» «Барселона» ҳимоячиси учун 80 миллион евро таклиф қилди
Foto: Getty Images

«Челси» ёзги трансфер ойнасида «Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарсини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди.

El Nacional хабарига кўра, Лондон клуби 19 ёшли футболчи учун «Барселона»га 80 миллион евро таклиф қилган, бироқ каталонияликлар бу таклифни рад этган.

Манбага кўра, «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва Кубарсини ёзги трансфер ойнасидаги асосий нишонлардан бири сифатида кўрмоқда.

Бироқ «Барселона» ўз тарбияланувчисини жамоанинг ажралмас қисми деб ҳисобламоқда ва унинг трансфери бўйича музокара олиб боришни истамаяпти.

Пау Кубарси ўтган мавсум барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар