Бугун
3
Ўзбек

«Реал» Энцо Фернандес трансфери бўйича музокара олиб бормаяпти — Романо

Футбол
30 июн, 08:38
Фабрицио Романо мадридликлар ва «Челси» ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқлигини маълум қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Энцо Фернандес трансфери бўйича музокара олиб бормаяпти — Романо
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес трансфери бўйича музокара олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, турли миш-мишларга қарамай, айни пайтда «Реал» ва «Челси» ўртасида аргентиналик футболчининг трансфери юзасидан ҳеч қандай музокара мавжуд эмас.

Шу билан бирга, «қироллик клуби» Энцо Фернандеснинг ўйинларини юқори баҳолайди. Бироқ у жамоани кучайтириш учун кўриб чиқилаётган беш нафар номзоддан бири холос.

25 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Энцо Фернандеснинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар