Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануел Нойер миллий жамоа сафидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
39 ёшли посбон ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг халқаро фаолиятини тугатишга қарор қилди.
«Барчаси айнан шундай якун топаётганидан жуда афсусдаман…», — деди Нойер. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Германия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида E гуруҳида 6 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаганди. «Бундестим» Кюрасаони 7:1, Кот-д'Ивуарни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, сўнгги турда эса Эквадорга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. 1/16 финалда Парагвай билан баҳс пеналтилар сериясигача етиб борди ва Германия мусобақани тарк этди.
Мануел Нойер 2009 йилдан буён Германия сафида тўп сурди. У миллий жамоа таркибида жами 128 та учрашувда майдонга тушди ва 2014 йилда Жаҳон чемпиони бўлди.