Бу ҳақда Бундеслига вакили ўзининг расмий сайтида хабар берди.
«РБ Лейпциг» клуби япониялик ҳужумкор яримҳимоячи Ота Ямамото билан шартнома имзолади. Германия жамоаси 22 ёшли футболчини Япониянинг «Кашива Рейсол» клубидан харид қилди.
Ямамото «РБ Лейпциг» билан 2031 йилгача мўлжалланган битимга имзо қўйди. Шу йилнинг феврал ойидан то июнга қадар япониялик «РБ Омия Ардия» жамоаси сафида ижарада тўп тепиб, 19 ўйинда 10 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди. Футболчи 2026/2027-йилги мавсумни ҳам «РБ Омия Ардия» жамоасида ўтказади.
«Отага янги мавсумда ва келажакда омад ёр бўлишини ҳамда ўсишда давом этишини тилаб қоламиз», — дейилади «РБ Лейпциг» матубот хизмати хабарида.