Live
1
Ўзбек

Нойер Германия миллий жамоаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида бешинчи ўринга кўтарилди

Футбол
30 июн, 11:46
Афсонавий дарвозабон миллий жамоадаги фаолиятини 129 учрашув билан якунлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нойер Германия миллий жамоаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида бешинчи ўринга кўтарилди
Foto: Getty Images

Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануел Нойер ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши баҳсда майдонга тушиб, миллий жамоа сафидаги 129-учрашувини ўтказди.

Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:1 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса Парагвай 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Германия тарихидаги Жаҳон чемпионатларида пеналтилар сериясидаги илк мағлубият бўлди.

129 та ўйин билан 40 ёшли Нойер Германия жамоаси тарихида энг кўп учрашув ўтказган футболчилар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу рейтингнинг юқори поғоналаридан қуйидаги футболчилар жой олган:

Лотар Маттеус — 150 та ўйин;
Мирослав Клозе — 137 та;
Томас Мюллер — 131 та;
Лукас Подолски — 130 та;
Мануел Нойер — 129 та.

Мазкур футболчиларнинг барчаси Германия билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Нойер ҳам 2014 йилги мундиал ғолиблари сафида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий дарвозабон Парагвайга қарши баҳсдан сўнг Германия жамоасидаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

Бугунги янгиликлар