Бу ҳақда «россонери» расмий сайтида хабар берилди.
Португалия миллий жамоаси форварди Гонсалу Рамуш «Пари Сен-Жермен»дан «Милан» сафига келиб қўшилди.
Футболчи Италия клуби билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Ўтган мавсумда Гонсалу Рамуш парижликлар сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.
Transfermarkt портали ҳужумчининг актуал трансфер нархини 30 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-йилги мавсумда «Милан» А Серияда бешинчи ўринни эгаллади.