Бугун
3
Ўзбек

«ПСЖ» Барколани сотмоқчи эмас, унинг нархи 116 миллион фунтдан ҳам юқори

Футбол
30 июн, 04:40
Париж клуби франциялик вингерни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«ПСЖ» Барколани сотмоқчи эмас, унинг нархи 116 миллион фунтдан ҳам юқори
Foto: Getty Images

«ПСЖ» вингер Бредли Барколани ёзги трансфер ойнасида сотишни режалаштирмаяпти.

Тhe Athletic хабарига кўра, парижликлар 23 ёшли футболчининг бозор қиймати «Манчестер Сити» Эллиот Андерсон учун тўлашга рози бўлган 116 миллион фунтдан ҳам юқори деб ҳисобламоқда.

Манба таъкидлашича, «ПСЖ» ҳужумчи Гонсалу Рамушнинг «Милан»га рекорд трансфери ортидан футболчиларни сотиш заруратини бартараф этган. Шу сабабли Барколани қўйиб юбориш масаласи кун тартибида эмас.

Шунга қарамай, Барколанинг ўзи майдонда камроқ вақт олаётганидан норози ва асосий таркибда муҳимроқ ролга эга бўлишни истамоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ҳали узайтирилмаган.

Бундан ташқари, «ПСЖ» яримҳимоячи Ли Кан Ин ва ҳужумчи Рандал Коло Муани билан хайрлашишга тайёр. Ҳар икки футболчига ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишга рухсат берилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар