Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тиерри Анри ЖЧ-2026 1/16 финалида Нидерландиянинг Марокашга пеналтилар сериясида (1:1, пеналтилар — 2:3) мағлуб бўлганидан кейин бош мураббий Роналд Куманнинг тактик қарорини танқид қилди.
Куман ушбу баҳсда жамоани беш ҳимоячи билан майдонга туширганди.
«Аслида, сиз бу қарорингиз билан Марокашдан қўрқаётганингизни кўрсатдингиз. Агар ғалаба қозонсангиз — ҳақ бўласиз. Мағлуб бўлсангиз — ноҳақ бўласиз.
Ростини айтсам, бу схемадан жуда ҳайрон қолдим. Чунки Нидерландия одатда бундай услубда ўйнамайди. Аммо бу борада Куманнинг ўз қараши бор», — деди Анри Fох эфирида.