Бугун
3
Ўзбек

Ян Зоммер «Интер»ни тарк этди

Футбол
30 июн, 05:46
37 ёшли дарвозабоннинг миланликлар билан шартномаси якунига етди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ян Зоммер «Интер»ни тарк этди
Foto: Getty Images

«Интер» дарвозабон Ян Зоммер билан хайрлашганини расман эълон қилди.

Клуб хабарига кўра, 37 ёшли швейцариялик посбон жамоани шартномаси якунига етгани сабаб тарк этди.

Зоммер 2023 йилнинг август ойида «Интер» сафига келиб қўшилганди. У уч мавсум давомида миланликлар сафида жами 139 та учрашувда майдонга тушди.

Шу вақт ичида тажрибали дарвозабон «Интер» билан тўртта совринни қўлга киритди. У икки бор А Серия чемпиони бўлди, шунингдек, Италия Кубоги ва Италия Суперкубогида ҳам зафар қучди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар