Бугун
3
Ўзбек

Мхитарян кейинги мавсум ҳам «Интер»да қолади

Футбол
30 июн, 05:10
37 ёшли яримҳимоячи Милан клуби билан шартномасини узайтирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мхитарян кейинги мавсум ҳам «Интер»да қолади
Foto: Getty Images

Арманистонлик тажрибали яримҳимоячи Генрих Мхитарян «Интер» билан ҳамкорлигини яна бир йилга узайтирди.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, янги шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унга кўра, Мхитарян йилига 2 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, битимда бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Мхитарян 2025/26 йилги А Серия мавсумида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар