Бугун
3
Ўзбек

«Реал» Камавинга учун нарх белгилади

Футбол
30 июн, 06:04
Мадрид клуби франциялик яримҳимоячини 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Камавинга учун нарх белгилади
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячи Эдуардо Камавинганинг трансфер нархини белгилаб олди.

Diario AS хабарига кўра, «қироллик клуби» 23 ёшли франциялик футболчи учун камида 60 миллион евро таклиф тушса, уни ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр.

Ҳозирда Камавингага қизиқиш билдираётган клублар орасида «ПСЖ» ва «Милан» ҳам бор. Шунингдек, яқин кунларда яримҳимоячи «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио билан келажаги юзасидан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Камавинга ўтган мавсум барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар