Бугун
3
Ўзбек

ЖЧ-2026. Нидерландия — Марокаш учрашувидаги пеналтилар серияси бир сабабга кўра тарихга кирди

Футбол
30 июн, 07:12
ЖЧ-2016 1/16 финал босқичида Нидерландия пеналтилар сериясида Марокашга имкониятни бой берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
ЖЧ-2026. Нидерландия — Марокаш учрашувидаги пеналтилар серияси бир сабабга кўра тарихга кирди
Фото: Getty Images
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Нидерландия Нидерландия (2) 1 : 1 (3) Марокаш Марокаш

Пеналтилар сериясида бир йўла 4 зарба ноаниқ бўлган ҳолат жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор қайд этилди. Бу ҳақда Opta Joe хабар берди.

Ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунлангач, ғолиб номини футбол лотереясида аниқлашга тўғри келди. Серияда Нидерландия таркибида Жастин Клюйверт ва Квинтен Тимбер, Марокаш миллий жамоасида эса Нейл Йони Эл-Айнауи ва Ашраф Ҳакими мўлжалда адашди.

Натижада, марокашликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди. Ҳал қилувчи зарбани Исмоил Сайбари голга айлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда марокашликлар мезбонлардан бири Канадага қарши майдонга тушади. Ўйин 4 июл куни Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар