Марокаш миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Нидерландияни мағлуб этганидан кейин жамоа бош мураббийи Муҳаммад Уаҳби ўз фикрларини билдириб ўтди.
«2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин бизнинг руҳиятимиз ўзгарди. Футболчилар ҳам, мухлислар ҳам ўз кучига ишонади. Бу жуда муҳим омил.
Энди бизга нисбатан талаблар ҳам юқори, чунки ҳамма жамоамиз узоқ босқичларгача етиб боришга қодирлигини билади.
Энди бизни Канадага қарши учрашув кутиб турибди. Бу ҳеч қачон осон ўйин бўлмайди. Бизга жиддий рақиб қарши чиқади», — деди мураббий France 24 нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Нидерландия — Марокаш учрашувининг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса африкаликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.