Самарқанднинг «Динамо» клуби Қирғизистонда йиғин ўтказади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
«Тайёргарлик режаси доирасида икки кунлик дам олишдан кейин Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз хориж йиғинига жўнаб кетди. Самарқанд клуби 30 июндан 11 июлга қадар Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Йиғин доирасида таркибда ўзгаришлар бўлиши ва жамоамиз назорат ўйинлари ўтказиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Cуперлига 12-турида 18 июл куни Навоийда «Қизилқум» клуби меҳмони бўлади. Аввалроқ «арслонлар» Дембеле ва Мавретич билан хайрлашганди.