Бугун
3
Ўзбек

Нидерландия сўнгги 4 та жаҳон чемпионатида асосий вақтда мағлуб бўлмади

Футбол
30 июн, 01:15
Нидерландияликлар асосий вақтда сўнгги бор 2006 йилги мундиалда имкониятни бой берганди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Нидерландия сўнгги 4 та жаҳон чемпионатида асосий вақтда мағлуб бўлмади
Фото: Bleacher Report Football
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Нидерландия Нидерландия (2) 1 : 1 (3) Марокаш Марокаш

Нидерландия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Марокашга қарши баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, аммо пеналтилар сериясида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, нидерландияликлар мусобақани тарк этган бўлса-да, кетма-кет тўртинчи жаҳон чемпионатини асосий вақтда бирорта ҳам мағлубиятсиз якунлади.

Нидерландия миллий жамоаси асосий вақтда сўнгги бор 2006 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Португалияга 0:1 ҳисобида ютқазганди. Шундан бери жамоа асосий вақтдаги 23 та учрашувда мағлуб бўлмади.

Нидерландиянинг сўнгги жаҳон чемпионатларидаги натижалари:

  • 2010 йил — 6 ғалаба, финалда Испанияга қўшимча таймларда мағлубият.
  • 2014 йил — 6 ғалаба (улардан бири пеналтилар сериясида), яримфиналда Аргентинага пеналтилар сериясида мағлубият.
  • 2018 йил — финал босқичига йўлланма олмаган.
  • 2022 йил — гуруҳ босқичида 3 ғалаба ва 1 дуранг, чоракфиналда Аргентинага пеналтилар сериясида мағлубият.
  • 2026 йил — гуруҳ босқичида 2 ғалаба ва 1 дуранг, 1/16 финал босқичида Марокашга пеналтилар сериясида мағлубият.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар