Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликс жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасидаги Хорватияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Португалиялик мухлислар хотиржам бўлишлари керак. Иккита учрашувда дуранг ўйнаганимиз ўз кучимизга бўлган ишончимиз камайганини англатмайди. Бу — жаҳон чемпионати.
Ҳамма хотиржамликни сақлаши керак. Биз Хорватияни мағлуб этишимизга ишонамиз», — деди Феликс.
Маълумот ўрнида, Португалия миллий жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, жамоа Конго ДР (1:1) ва Колумбия (0:0) билан дуранг ўйнади.