Live
1
Ўзбек

Нагелсманн: «Германия футбол федерацияси хоҳласа, ишимни давом эттираман»

Футбол
29 июн, 21:30
Германия бош мураббийи Парагвайга учралган мағлубиятдан кейин ҳам жамоада қолишга тайёрлигини билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Нагелсманн: «Германия футбол федерацияси хоҳласа, ишимни давом эттираман»
Фото: Bayern & Germany
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичидаги Парагвайга учралган мағлубият (1:1, пен.сер 3:4)дан кейин ҳам жамоада қолишга тайёрлигини билдирди.

«Мен ишимни давом эттиришни хоҳлайман. Агар Германия футбол федерацияси ҳам шуни истаса, мен тайёрман.

Агар улар бошқача қарор қилган бўлса, буни очиқ айтишлари керак. Мен қочиб кетадиган инсонлар тоифасига кирмайман. Бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас», — деди Юлиан.

Маълумот ўрнида, Нагелсманннинг Германия футбол федерацияси билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар