Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн машғулотлардан ташқари вақтда футболчилар билан деярли мулоқот қилмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри Bild'га таяниб хабар берди.
Манбага кўра, футболчилар мураббийнинг ўйинлар олдидан уларни «ноаниқликда қолдираётгани»дан хавотир билдиришган.
Жамоа Нагелсманнинг матбуот анжуманида Эквадорга (1:2) қарши баҳс учун таркибда фақат кичик ўзгаришлар бўлишини айтганидан ҳайратда қолган.
Беллашув олдидан ўтказилган сўнгги машғулотда мураббий ҳужум учлигини Флориан Виртц, Лерой Сане ва Максимилиан Байер билан синаб кўрган. Бироқ кейин асосий таркибда Байер ўрнига Жамол Мусиалани майдонга туширган.
Эквадордан учралган мағлубиятдан кейин Нагелсманн футболчиларга жамоада «ҳар бир ўйинчига имконият беришни истаганини» айтган.
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Германия Парагвайга қарши майдонга тушади. Беллашув 29 июн куни бўлиб ўтади.
Нагелсманн машғулотлардан ташқари вақтда Германия футболчилари билан умуман гаплашмаяпти
Футбол
29 июн, 14:05
Ўйинчиларда хавотир бор.
Foto: Getty Images