«Челси» ва «Страсбург»нинг собиқ бош мураббийи Лиам Росениор «Париж» билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, англиялик мутахассис тез орада «Париж» билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Айни пайтда томонлар бир мавсумга узайтириш имкониятига оид тафсилотларни муҳокама қилмоқда.
Лиам бош мураббий лавозимида франциялик Антуан Комбуарени алмаштириши кутилмоқда.
Унинг қўл остида клуб Франция чемпионатида 11-ўринни эгаллаган эди. Клуб лигада қолганига қарамай, парижликлар раҳбарияти мутахассис билан кейинги ҳамкорлик бўйича келиша олмади.
Эслатиб ўтамиз, Росениор апрел ойида қониқарсиз натижалар фонида «Челси»ни тарк этганди.