Opta суперкомпютери Бразилия ва Япония ўртасидаги баҳсда қайси жамоа ғалаба қозониш мумкинлигини тахмин қилди.
Унга кўра, Бразилиянинг асосий вақтда ғалаба қозониш имкониятлари 58,3 фоизни ташкил этади. Япониянинг ғалаба қозониш эҳтимоли 18,1 фоизни ташкил этади.
Ўйиннинг қўшимча вақтга, шунингдек, пеналтилар сериясига ўтиш эҳтимоли 23,6 фоизни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоаси етти очко тўплаб, C квартетида биринчи ўринни эгаллади. Япония эса беш очко билан F гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритди.