Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц Парагвайга қарши баҳс олдидан фикр билдирли.
«Бундай лаҳзаларни ҳар бир футболчи болалигидан орзу қилади. Жуда ҳаяжондаман. Сўнгги кунларда жамоада ҳамма майдонга чиқишни интиқлик билан кутганини кўриш мумкин эди. Мен оптимистман ва яхши ўйин ўтказишимизга ишонаман.
Парагвай кучли жамоа. Уларнинг асосий устунлиги — тажовузкорлик ва юқори суръат. Биз эса ўз футболимизни кўрсатишимиз керак.
Доим нимани яхшилаш кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз. Ўзимиз ҳам ҳужумдаги учлигимиз ҳали тўлиқ салоҳиятини намойиш этмаганини яхши тушунамиз. Бу учун масъулиятни зиммамизга олишдан қўрқмаймиз. Плей-оффни ҳужумдаги муваффақиятларимизга старт берадиган ўйин сифатида кўряпмиз.
Менга катта ўйинлар, энг юқори даражадаги баҳслар ёқади», — дея Хаверцнинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.