«Манчестер Юнайтед» клуби вингер Амад Диалло бўйича бир қарорга келди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти ивуарлик 23 ёшли футболчини сотишни режалаштирмаяпти.
Унга бир қатор клублар қизиқиш билдирган бўлса-да, «Манчестер Юнайтед» ҳеч қандай таклифни кўриб чиқиш ниятида эмас.
Клубда Амад Диаллони асосий таркибнинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда у манкунианликлар сафида 33 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.