Бугун
5
Ўзбек

Элдор Адҳамов: «Беларусдаги йиғинимиз албатта чемпионат мобайнида ўзининг фойдасини беради»

Футбол
29 июн, 06:52
«Андижон» ҳозирда Минскда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Элдор Адҳамов: «Беларусдаги йиғинимиз албатта чемпионат мобайнида ўзининг фойдасини беради»
Фото: Андижон ПФК

«Андижон» клуби айни пайтда Беларус пойтахти Минск шаҳрида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб келмоқда. Ушбу тайёргарлик жараёнларида дарвозабон Элдор Адҳамов ҳам фаол ва жамоадошлари сингари катта иштиёқ билан меҳнат қиляпти.

У мазкур ўтказилаётган йиғин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- Элдор, жамоа билан Минксдаги йиғинда бевосита иштирок этяпсиз. Бу ердаги тайёргарлик жараёни ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Машғулотларимиз кучайиб боряпти. Хордиқдан кейин янада кучли спарринг-рақиблар билан ўйнаймиз. Барчада кайфият аъло даражада ва юқори иштиёқ билан ишлаяпмиз. Ушбу йиғинимиз албатта чемпионат мобайнида ўзининг фойдасини беради.

- Бундай ёзги йиғиндаги асосий эътибор нимада, деб ўйлайсиз?

- Мавжуд танаффусдан кейин йиғинга киришганмиз ва асосий эътибор спорт формамизни яхшилаб, ортда қолган учрашувлардаги хатолар устида ишлаш ҳамда ўйинимизни бундан-да мукаммал ҳолатга келтиришдан иборат.

- Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтилмайди. Айнан посбонлар учун бундай йиғинда кўпроқ нимани устида ишлаш муҳим?

- Дарвозабонлар ҳам ўз хато ва камчиликларини билган ҳолда бундай йиғинлар мобайнида уларни максимал тузатиб, чемпионатнинг қолган қисмига ҳар бир футболчи каби мукаммал тарзда етиб бориши айни муддаодир.

- Кейинги ўйин 18 июл куни бўлиб ўтади. Ушбу вақтга қадар спорт формани ушлаб туриш жуда муҳим. Бу борада нима дея оласиз?

- Худо хоҳласа, 18 июлгача максимал спорт формага кириб оламиз. Унгача етарлича вақтимиз ҳамда етарлича машғулотларимиз бор. Орада ўтказиладиган ўртоқлик учрашувлари ҳам албатта фойдали бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар