Бугун
5
Ўзбек

«Нюкасл» Манзамбини сотиб олишга тайёр

Футбол
29 июн, 08:16
«Фрайбург» эса ўз футболчисини арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Нюкасл» Манзамбини сотиб олишга тайёр
Фото: Getty Images

«Нюкасл» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш устида иш олиб бормоқда.

Sky Sports хабарига кўра, «қарғалар» «Фрайбург» яримҳимоячиси Йохан Манзамби тушган.

Клуб 20 ёшли швейцариялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Клуб раҳбарияти Манзамбини келажак учун катта салоҳиятга эга футболчилардан бири сифатида баҳоламоқда.

«Фрайбург» эса ўз футболчисини арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас. Германия клуби Манзамбини тахминан 50 миллион евроға баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Йохан немис клуби сафида барча турнирлар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та ассистни қайд этди.

Бугунги янгиликлар