«Реал»нинг афсонавий собиқ дарвозабони Икер Касиляс Жозе Моуринионинг Мадрид клубига қайтишига муносабат билдирди.
«Ажойиб. Клуб Жозе «Реал»га қайтиши керак, деб қарор қилди. Унга омад тилаймиз. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши кечади. Бу Мадрид учун фойдали бўлади», — дея Касиляснинг сўзларидан келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, 11 июн куни португалиялик мутахассас расман «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Қизиғи шундаки, Моуринио тайинланишидан аввал Касиляс ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида унинг «Реал»га қайтишига қарши эканини билдирган эди.
Икер 2010–2013 йиллар оралиғида айнан Жозе қўл остида «Реал» сафида тўп тепган.