Live
1
Ўзбек

Чехия бош мураббий Коубекни истеъфога чиқарди

Футбол
29 июн, 12:59
Мирослав 2025 йилнинг декабрида миллий жамоани қабул қилиб олганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Чехия бош мураббий Коубекни истеъфога чиқарди
Фото: Getty Images

Чехия миллий жамоаси бош мураббий Мирослав Коубек истеъфога чиқди. Бу ҳақда Чехия футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилган.

Маълумот учун, Коубек 2025 йил декабр ойида Чехия миллий жамоасининг бош мураббийи сифатида иш бошлаганди. Унинг раҳбарлиги остида жамоа плей-офф ўйинларида Ирландия ва Дания терма жамоаларини мағлуб этиб, 20 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Бироқ мундиалнинг ўзида чехияликларнинг ишлари яхши кечмади. Жамоа гуруҳ босқичининг уч турида атиги бир очко тўплаб, турнирни тарк этди – Жанубий Корея (1:2), ЖАР (1:1), Мексика (0:3).

Бугунги янгиликлар