Live
1
Ўзбек

Касадо ёзда «Барселона»ни тарк этади

Футбол
29 июн, 12:34
Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Касадо ёзда «Барселона»ни тарк этади
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, Каталония раҳбарияти ва 22 ёшли футболчи ўзаро келишув асосида ҳамкорликни якунлашга қарор қилган.

Ла Лига гранди Касадонинг трансферидан 20–25 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Футболчига «Милан», «Бешиктош», «Ал Ҳилол», «Монако», «Депортиво», «МЮ» ва «Челси» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Касадо барча турнирларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар