Live
1
Ўзбек

Неймар Венесуэладаги зилзила жабрланувчилари учун 250 минг доллар хайрия қилди

Футбол
29 июн, 11:21
У аввал ҳам ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Неймар Венесуэладаги зилзила жабрланувчилари учун 250 минг доллар хайрия қилди
Фото: Getty Images

Неймар Венесуэладаги кучли зилзиладан жабрланганларга ёрдам сифатида тахминан 250 минг доллар хайрия қилди. Бу ҳақда Lance хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу маблағ табиий офат оқибатида юзага келган гуманитар инқирозни енгиллаштиришга йўналтирилади. Хайрия пули озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш, ичимлик суви билан таъминлаш, дори-дармон харид қилиш ҳамда жабрланганлар учун вақтинчалик бошпаналар қуришга сарфланади.

Бу Неймарнинг илк хайрия ташаббуси эмас. У аввал ҳам ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашган.

Хусусан, коронавирус пандемияси даврида Манаус шаҳри аҳолисини қўллаб-қувватлаш акцияларида иштирок этиб, сунъий нафас олдириш аппаратлари харид қилинишига ёрдам берган эди.

Бугунги янгиликлар