Live
1
Ўзбек

Касадо «Бешиктош»га ўтиши мумкин

Футбол
29 июн, 10:38
Клуб 22 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш билан аллақачон боғланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Касадо «Бешиктош»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

«Барселона» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Марк Касадо «Бешиктош»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Туркия клуби спорт директори Эдуард Граф Ла Масиянинг катта мухлиси ҳисобланади ва академия битирувчиларини кузатиб боради.

«Бешиктош»нинг трансфер мақсадларидан бири Касадодир. Клуб 22 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш билан аллақачон боғланган.

Шунингдек, унга «Милан» ҳам қизиқиш билдирган. «Россонери» раҳбарияти уни «Наполи» ҳужумчиси Расмус Ҳойлундга муқобил вариант сифатида кўриб чиққан, унинг трансфери ҳозирда қийинлашган.

Бугунги янгиликлар