Нидерландия миллий жамоаси сардори Виржил ван Дейк 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Марокашга қарши баҳсдаги мағлубият (1:1, пеналтилар сериясида 2:3) ҳақида фикр билдирди.
«Бу футболчи учун энг оғир лаҳзалардан бири. Ҳозир ниманидир таҳлил қилиш жуда қийин. Учрашув жуда кескин кечди. Афсуски, биз мусобақа билан хайрлашдик.
Бир муддат ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Албатта, биз яхшироқ ўйнашимиз ҳам мумкин эди, аммо энди бу ҳақда гапиришнинг фойдаси йўқ.
Биз пеналтиларни жуда кўп машқ қилгандик, аммо барибир мағлуб бўлдик. Ҳозир мен имкон қадар тезроқ ечиниш хонасига қайтиб, жамоадошларим билан бирга бўлишни хоҳлайман.
Айни пайтда хаёлимда фақат шу нарса бор», — деди ван Дейк.