Бугун
3
Ўзбек

Клопп Германия миллий жамоасини бошқариш эҳтимолига муносабат билдирди

Футбол
30 июн, 04:50
Мутахассис ҳозирча бу масалани муҳокама қилишга тайёр эмаслигини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Клопп Германия миллий жамоасини бошқариш эҳтимолига муносабат билдирди
Foto: Getty Images
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

«Боруссия Дортмунд» ва «Ливерпул» клубларининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бундай вариант ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Ҳозир, албатта, менинг исмим тилга олинади. Аммо ҳозирча бу мавзуни муҳокама қилишга тайёр эмасман», — деди Клопп Мagenta TVга берган интервюсида.

Айни пайтда Германия миллий жамоасини Юлиан Нагелсманн бошқармоқда. Унинг қўл остида «бундестим» ЖЧ-2026да муваффақиятсиз иштирок этиб, 1/16 финалда Парагвайга мағлуб бўлди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса Жанубий Америка вакиллари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар