Бугун
3
Ўзбек

Энсисо Германия дарвозасига урган голини вафот этган бобосига бағишлади

Футбол
30 июн, 04:53
Парагвай миллий жамоаси яримҳимоячиси мундиал плей-офф босқичидаги голи ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Энсисо Германия дарвозасига урган голини вафот этган бобосига бағишлади
Фото: Getty Images
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

Парагвай миллий жамоаси яримҳимоячиси Хулио Энсисо Германия дарвозасига урган голини ҳиссиётга берилганча таърифлади.

Маълумот учун, жаҳон чемпионати-2016 1//16 финалида Парагвай Германияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқчига йўл олди.

«Бобом билан футбол кўриб ўтирганим ёдимда. Бу ғалабани унга бағишлайман, у мендан фахрланяпти. Бу ҳаётимдаги энг яхши кун. Кўз олдимда фақат унинг сиймоси туради: бизнинг кейинги босқичга ўтганимиз — худодан ва ундан берилган совға», — дея Энсисонинг сўзларини келтирди DSports.

Эслатиб ўтамиз, Парагвай миллий жамоаси 2010 йилдан буён учта жаҳон чемпионати финал босқичини ўтказиб юборган эди. Энди жамоа 1/8 финалда Франция — Швеция жуфтлиги ғолиби билан учрашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар