Бугун
3
Ўзбек

Клинсманн: «Германия чуқур инқирозда, бу шармандали натижа»

Футбол
30 июн, 07:02
Собиқ ҳужумчи миллий жамоанинг ЖЧ-2026даги иштирокини кескин танқид қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Клинсманн: «Германия чуқур инқирозда, бу шармандали натижа»
Foto: Getty Images
29.06.2026 AP Жаҳон чемпионати Германия Германия (3) 1 : 1 (4) Парагвай Парагвай

Германия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Юрген Клинсманн ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши учрашувдаги мағлубият (1:1, пеналтилар — 3:4) ҳақида фикр билдирди.

«Турнирни айнан шундай тарзда тарк этганимиз жуда аламли. Назаримда, жамоа 120 дақиқа давомида ўйинни назорат қилишга тайёр эмас эди. Футболчиларда Парагвай каби кучли рақибни мағлуб этиш учун зарур бўлган энергия, қатъият ва агрессивлик етишмади. Бу қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик.

Шунингдек, пеналтилар сериясига ҳам тайёр эмасдек кўриндик. Бу биз учун ғалати ҳолат, ахир одатда пеналтилар сериясини яхши кўрадиган жамоа эдик», — деди Клинсманн.

У Германия миллий жамоасининг кетма-кет учинчи мундиалдаги муваффақиятсиз иштирокига ҳам тўхталди.

«Бундай тарзда мусобақани тарк этиш шармандали. Ҳеч ким буни кутмаганди. Бу натижа тўрт йил аввал Қатардаги ва саккиз йил олдин Россиядаги муваффақиятсизлик каби оғир. Германия жамоаси чуқур инқирозда. Энди ҳаммасини жиддий таҳлил қилишимиз керак. Албатта, бунинг оқибатлари бўлади», — дея қўшимча қилди Германия миллий жамоасининг собиқ футболчиси.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар