Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукуреля 2026/27 йилги мавсум олдидан ўз мақсадлари ҳақида гапирди.
«Мен Мбаппе ва Винисиус учун ўзимни қурбон қилишга тайёрман. Жамоамиз ғалаба қозониши учун майдондаги барча оғир ишларни бажараман. Менинг ягона мақсадим — ғалаба қозониш», — деди Кукуреля. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Марк Кукуреля 2026 йил 15 июн куни «Челси»дан «Реал»га ўтди. Трансфер қиймати 55+5 миллион еврони ташкил этди. Футболчи Мадрид клуби билан 2032 йилгача мўлжалланган олти йиллик шартнома имзолаган.
Ҳозирда Кукуреля Испания миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026 баҳсларида иштирок этмоқда.