«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик «Аякс»нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «бўрилар» украиналик 29 ёшли футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Аммо унинг трансферидан Рим клуби 23 миллион евро ишлаб олмоқчи.
«Аякс» эса Довбикни ижарага олиш таклиф билан чиқиши мумкин. Ҳозирда Амстердам клубини Мичел бошқаради. У илгари Довбик билан «Жирона»да бирга ишлаган.
Маълумот учун, Артём ўтган мавсумда Рим жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этган. Оғир жароҳати туфайли мавсумнинг деярли бутун иккинчи ярмини ўтказиб юборганди.