Live
2
Ўзбек

Мексика ЖЧ плей-оффида 40 йиллик танаффусдан сўнг ғалаба қозонди

Футбол
1 июл, 12:30
Плей-оффдаги аввалги ғалаба ҳам жамоанинг ўз майдонида ўтган мундиалга тўғри келади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Мексика ЖЧ плей-оффида 40 йиллик танаффусдан сўнг ғалаба қозонди
Foto: Getty Images
30.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Мексика Мексика 2 : 0 Эквадор Эквадор

Мексика миллий жамоаси 1986 йилдан кейин илк бор Жаҳон чемпионатининг плей-оффида ғалаба қозонди.

Хавиер Агирре бошқараётган жамоа ЖЧ-2026 1/16 финалида Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу — мексикаликларнинг 1986 йилги ўз майдонида бўлиб ўтган мундиалдан бери плей-оффдагт илк ғалабаси. Ўшанда улар 1/8 финалда Болгариядан 2:0 ҳисобида устун келишганди.

Мексика 1986 йилги мусобақада чоракфиналга чиққанидан сўнг кейинги Жаҳон чемпионатлари плей-оффида кетма-кет етти марта ютқазди. Жамоа 1994 йилдан 2018 йилгача бўлган барча мундиалларда гуруҳдан чиқиб, 1/8 финал босқичида турнирни тарк этган.

Мексика 1990 йилги Жаҳон чемпионатидан четлатилган, 2022 йилги мундиалда эса гуруҳ босқичидан чиқолмаганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • Эквадор Эквадор
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар