Мундиал мезбонлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олдилар.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати ўтказилган баҳснинг энг яхши ўйинчиси сифатида Мексика миллий жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Хулиан Кинонесни тан олди. Ҳисобни очган вингер иккинчи голда Раул Хименесга тўпни етказиб берди.
Қайд этиш лозим, Мексика 1986 йилдан бери жаҳон чемпионатида илк бор плей-оффнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди.
Эслатиб ўтамиз, мундиалнинг кейинги босқичида Мексика миллий жамоаси Англия – Конго ДР ўйини ғолиби билан куч синашади.