«Тоттенҳэм» «Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали трансфери учун 100 миллион евродан ортиқ таклиф билан чиқди.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, айни пайтда Лондон клуби «қарғалар»нинг жавобини кутмоқда.
26 ёшли италиялик яримҳимоячи ўтган мавсум Англия Премер-лигасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сандро Тонали 2023 йилдан буён «Нюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Маълумот учун, Тоналининг амалдаги шартномаси «Нюкасл» билан узоқ муддатга мўлжалланган бўлиб, клуб уни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида баҳолайди.