Live
2
Ўзбек

«Арсенал» Салиба учун нарх белгилади

Футбол
1 июл, 12:55
Лондон клуби франциялик ҳимоячини 150 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» Салиба учун нарх белгилади
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳимоячиси Вилям Салиба Европанинг топ-клублари эътиборида қолмоқда.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, 24 ёшли футболчи учун курашга «Барселона» ҳам қўшилган. Каталонияликлар аввалроқ Салибага қизиқиш билдирган «Реал» ва «ПСЖ» сафига қўшилди.

Бироқ «Арсенал» ўзининг етакчи ҳимоячиси билан хайрлашишни истамаяпти. Манбага кўра, Лондон клуби Салибани 150 миллион евродан кам маблағ эвазига сотишга рози бўлмайди.

2019 йилда «Сент-Этен»дан «Арсенал»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган Салибанинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Вилям Салиба 2025/26 йилги мавсумда «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Салиба сўнгги мавсумларда «Арсенал»нинг асосий ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилиб, Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш доирасига тушган.

Бугунги янгиликлар