Live
2
Ўзбек

Ла Лига янги мавсумига қуръа ташланди — класиконинг тахминий саналари маълум

Футбол
1 июл, 12:45
«Барса» ва «Реал» мавсумни жиддий рақибларга қарши ўйинлар билан бошлайди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ла Лига янги мавсумига қуръа ташланди — класиконинг тахминий саналари маълум
Foto: Getty Images

Ла Лиганинг 2026/27 йилги мавсуми расман 14 август куни старт олади.

14-16 август кунлари бўлиб ўтадиган 1-тур беллашувларида «Барселона» «Атлетик»ка қарши майдонга тушади, «Реал» «Реал Сосиедад» билан баҳс олиб боради, «Атлетико» эса ўз майдонида «Малага»ни қабул қилади.

Шунингдек, 1-турда қуйидаги ўйинлар ҳам ўтказилади:
«Алавес» — «Хетафе»
«Селта» — «Осасуна»
«Депортиво» — «Элче»
«Эспанёл» — «Леванте»
«Расинг» — «Вилярреал»
«Севиля» — «Райо Валекано»
«Валенсия» — «Бетис»

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги класико баҳслари 10 ва 35-турларда — тахминан 25 октябр ҳамда 9 май саналарида бўлиб ўтади. Ла Лига турлар учун аниқ саналарни олдиндан эълон қилмайди, балки тахминий вақт оралиғини кўрсатади. Масалан, биринчи Эл Класико учун 25 октябр санаси белгиланган бўлса ҳам, ўйин амалда 23-25 октябр оралиғидаги исталган кунда ўтказилиши мумкин.

«Барселона»нинг «Атлетико»га қарши баҳслари тахминан 8 ноябр ва 7 феврал кунларига тўғри келади.

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Мадрид дербиси эса тахминан 20 сентябр ҳамда 4 апрел кунлари бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар