«Атлетико» яримҳимоячиси Коке клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, янги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
«Коке клуб билан шартномасини 2027 йил 30 июнга қадар узайтирганидан сўнг Мадриднинг «Атлетико» клубида тарих яратишда давом этади. Шу тариқа, бизнинг сардоримиз 2026/2027 йилги мавсум давомида қизил-оқ рангларни ҳимоя қилишда давом этади», — дейилади клубнинг расмий сайти.
Коке «Атлетико» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2009 йилдан бери асосий жамоа таркибида ўйнайди. Шу вақт ичида футболчи 740 расмий ўйин ўтказди, 50 та гол урди ва 122 та голли узатма амалга оширди.